Ўзбекистонда қарздорларнинг пластик карталари блокланаётгани айтилмоқда

0

Ижтимоий тармоқларда пластик карталарнинг блокланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Facebook’даги «Потребитель.уз»
гуруҳида пост қолдирилди.

«Менинг пластик картамни блоклаб қўйишди. Қарзим йўқ, лекин фақатгина «ГАИ»дан қарзим бор эди, аслида у ҳам тўланган эди. МИБга қўнғироқ қилиб туша олмаяпман. Нима қилишни ҳам билмаяпман», – дейди фойдаланувчилардан бири.

Бошқа фойдаланувчилар ҳам ушбу фикрни тасдиқлаган. Маълум бўлишича, кўплаб фуқаролар ушбу муаммога дуч келмоқда. Таъкидлаш жоиз, ҳозирча масъуллар ушбу ҳолатга изоҳ бергани йўқ.

loading...