Янги форматдаги Испания Суперкубогига қуръа ташланди, яна бир “Эл-Класико”га гувоҳ бўлишимиз мумкин ФОТО

0
Бугун янги форматдаги Испания Суперкубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Авваллари, бош соврин учун икки клуб беллашган бўлса, жорий мавсумдан бошлаб иштирокчилар сони 4тага етди. Яъни, Ла Лиганинг амалдаги чемпиони “Барселона”, Кубок ғолиби “Валенсия”, чемпионат ўтган мавсумининг иккинчи (“Атлетико”) ҳамда учинчи (“Реал”) ўринни олган жамоалар титул учун кураш олиб боради.
Демак, ярим финал жуфтликлар билан танишинг:
8-январ, 2020-йил 
“Барселона” – “Атлетико”
9-январ, 2020-йил
“Валенсия” – “Реал”
Ҳал қилувчи ўйин эса 12-январ санасига белгиланган.
loading...