Мода: Қоматни хунук кўрсатувчи 7 либос

0

Руҳшуносларнинг айтишларича, инсоннинг ташқи кўриниши унинг кайфияти ва ўзига бўлган ишонч ҳиссига бевосита таъсир қилади. Атрофдагиларнинг сиз ҳақингиздаги биринчи тассаввурлари ҳам айнан шундан келиб чиқиб шаклланиши мумкин. Агар ҳамиша чиройли ва хушқомат кўриниш истагида бўлсангиз, мазкур рўйхатдаги либосларни асло харид қила кўрманг.

Калта шим

Калта бичимдаги шимлар бугунги кунда етарлича урфга кириб бўлди. Аммо ушбу шимнинг барчага ҳам ярашмаслигини алоҳида таъкидлаш керак. Агар бўйингиз пастроқ бўлса калта шим сизни аслидан кўра семизроқ кўрсатиши мумкин.

Ечим:

Агар қулай либос кийишни истасангиз, одатий узунликдаги шим танлаганингиз маъқул. Агар максимал даражада замонавий кўринмоқчи бўлсангиз, ҳеч қачон калта бичимдаги шим харид қила кўрманг. Унутмангки, узун бичимдаги шим қоматни ҳам чиройли қилиб кўрсатади.

Нотекис этакли кўйлаклар

Бу каби либослар орасида кўпроқ олд қисми калта, орқа қисми узун либослар учраб туради. Бир қарашда улар сизга ёқиши мумкин. Аммо ассиметрик этакка эга бўлган кўйлак ва юбкалар аслида оёқларни калта кўрсатади.

Ечим:

Бўйи ўртача узунликка эга бўлган қизлар бу каби бичимлардан бутунлай воз кечганлари маъқул. Одатий ва текис этак қисмига эга бўлган кўйлакдан яхшиси йўқ, ишонаверинг.

Беби-долл кўйлаги

Беби-долл кўйлаги 12 ёшли қизалоқларга жуда ярашиши мумкин, аммо ёшингиз бундан каттароқ бўлса ушбу бичим сизга асло тўғри келмайди. У қоматни семиз кўрсатиш билан бирга кулгули кўринишга сабаб бўлади.

Ечим:

Ёшроқ, шу билан бирга чиройли кўринишни истасангиз, калта бичимга эга бўлса ҳам, классик услубдаги кўйлакни танланг. Акс ҳолда оёқларингиз аслидан калтароқ кўриниб қолиши аниқ.

Баскали кўйлак

Бу каби кўйлаклар бел соҳасига урғу бериб туриши рост, аммо қорин қисмини семиз кўрсатади ва мукаммал қомат соҳибаларига ҳам мутлақо ярашмайди.

Ечим:

Образ яратиш давомида бел соҳасига урғу беришни истасангиз, кўйлакка кичик белбоғ илова қилиш мумкин. Қорин соҳасидаги муаммоларни беркитиш учун эса бел қисми бироз юқорироқда бўлган кўйлаклар мос келади.

Ёпинчиқ – палто

Бу каби фасон қоматингизни ҳаддан ташқари хунук ва бўйингизни паст қилиб кўрсатиши мумкин. Агар палто сифатсиз матосидан тикилган бўлса, муаммо икки карра ортиши аниқ.

Ечим:

Ушбу моделга имкон қадар эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинг. Агар ёпинчиқ услубидаги палто ҳарид қилмоқчи бўлсангиз, юмшоқроқ матодан тикилганини танланг.

Водолазка

Водолазка – гардеробнинг асосий элементларидан бири саналса ҳам, нотўғри танланганда бир қатор муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. У одатда бўйин қисмини калтароқ кўрсатиб, қоматдаги камчиликларни яққол намоён қилиб қўяди.

Ечим:

Агар бу турдаги либос енги калтароқ бўлса, ундан мутлақо воз кечинг. Қоматингизнинг тўлароқ эканлигини беркитмоқчи бўлсангиз, нейтрал рангларга диққат қаратиш керак.

А-силуетли кўйлак

Бу каби кўйлаклар ҳар қандай қомат соҳибаларини семизроқ қилиб кўрсатади. Агар кўйлак қаттиқроқ матодан тикилган бўлса, қоматингиз икки карра хунукроқ кўриниши ҳам бор гап.

Ечим:

Кўйлак танлаш давомида бел қисми бироз торроқ, этак қисми кенгроқ либосларга диққат қаратган маъқул. Бундай кўйлак ўта чиройли, нафис ва табиий кўриниш ҳосил қилади.

loading...