«МУСИҚИЙ ТАНАФФУС»: Хушовоз хонанда Алишер Файзнинг кўнгилга яқин қўшиғи… (ВИДЕО)

0

 

 

«ЁЛҒОН ЭКАН-КУ…»

 

Жонон, қаро қошинг сени камон экан-ку,

Ўсма қўйган деб эдилар, ёлғон экан-ку.

Қарашларинг юрагимга ишқ ўти солди,

Севги дарди юрак учун ёмон экан-ку,

Жонон қаро қошинг сени камон экан-ку.

 

 

Неча тунлар висолингни қўмсаб ёндим,

Қалбни тирнар зўр нарсаси ҳижрон экан-ку.

Соғинганда чидолмасдан кўз ёшим равон,

Висол фасли ошиқ учун даврон экан-ку,

Жонон қаро қошинг сени камон экан-ку.

 

 

Кел бошлайлик, гулзорима гуллар терайлик,

Билим олдим севган гулинг райҳон экан-ку.

Севганинг-ла сайр айласанг вафо боғини,

Муҳаббатнинг барча йўли равон экан-ку,

Жонон қаро қошинг сени камон экан-ку,

Билиб олдим севган гулинг райҳон экан-ку!

 

 

loading...