Расмий изоҳ: МИБ нима сабабдан пластик карточкаларга тақиқ қўйилганини очиқлади

0

Бироз аввал, сайтимизда ва интернетдаги “Потребитель.UZ” сайтининг “Facebook” тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган хабарда, Мажбурий ижро бюроси ва банк ходимлари томонидан пластик карточкаси қулфлангани сабабли банкнинг омонатчи мижози зарар кўргани баён қилинган эди.

Мазкур иш бўйича, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси расмий изоҳ берди.

Хабарда таъкидланишича, Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувидаги қарздор Д.А.Муминовга нисбатан ижро ҳужжати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг 25.04.2018 йилдаги 141034-сонли қарорига асосан, қарздор Муминов Дмитрий Ивановичдан давлат фойдасига 34 448 сўм миқдорида маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим ижро иш юритувига (давлат ижрчиси Н.Иброхимова) 14.06.2018 йилда келиб тушган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг 24.04.2018 йилдаги 136697-сонли қарорига асосан, қарздор Муминов Дмитрий Ивановичдан давлат фойдасига 34 448 сўм миқдорида маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим ижро иш юритувига (давлат ижрчиси Н.Улмасова) 06.06.2018 йилда келиб тушган.

Ижро ҳужжати давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳужжати талаблари қарздор томонидан бажарилманлиги сабабли давлат ижроси томонидан 25.10.2019 йилда Республикамиз ҳудудидаги барча тижорат банкларига қаздорнинг пул маблағларини хатлаш ва банд солиш мақсадида сўровнома юборилган.

Қарздор Муминов Дмитрий Иванович томонидан ижро ҳужжати талаби тўлиқ бажарилганлиги сабабли қарздорга тегишли бўлган банк пластик карталаридаги тақиқлар 08.11.2019 йилда бекор қилинган ва қарор нусхаси тегишли банкларга ижро учун юборилган.

Ижро ҳужжати шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан тамомланган.

Ҳозирда, қарздор Д.И.Муминовга нисбатан юритилган ижро ҳужжатида қарздорлик қолдиқда мавжуд эмас.

Шунингдек, интернетдаги “Потребитель.UZ” расмий сайтининг “Facebook” тармоғидаги саҳифасида “Dilya Mahmudjanova” аккаунтида жойлаштирилган хабарда, фуқаро Тухлибаева Дилфуза Махмуджановнанинг банкдаги пластик карточкасига банд солинганидан норози эканини билдирган.

Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 23.08.2010 йилдаги маъмурий қарорига асосан қарздор Тухлибаева Дилфуза Махмуджановнадан давлат фойдасига 135.645 сўм жарима ундирриш тўғрисидаги ижро иши собиқ суд ижрочиларининг Учтепа туман бўлими иш юритувига 08.10.2010 йилда келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга юборилган.

Бундан ташқари, 21.01.2019 йил куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи барча банк муассасаларига “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 21,84,87-моддаларига асосан сўровнома юборилган.

Қарздор томонидан жарима суммаси 16.02.2019 йил куни тўлов паттга асосан тўлиқ ундирилган ижро ҳужжати шу сана билан давлат ижрочиси томонидан тамомланган.

Давлат ижрочиси томонидан юборилган сўровномага кўра қарздорнинг банкда сақланаётган пул маблағини тасарруф этишига нисбатан банд солинган унинг фоизини ҳисобанишига тақиқ қўйилмаган.

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни жарима суммаси тўлиқ тўланганлиги сабабли барча банк муассасаларига қарздор Д.М.Тухлибаеванинг ҳисоб рақамига қуйилган бандни бекор қилиш тўғрисида хат берилган.

 

 

 

loading...