Йўловчи поездлари тўқнашувида 16 киши ҳалок бўлди

0

Бугун, 12 ноябрь куни Бангладешда иккита ўловчи поезди тўқнашиб кетди. Натижада ҳозиргача 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Daily Star” хабар берди.

Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, 12 киши воқеа жойида, яна 4 нафари шифохонада вафот этган.

Ҳалокат тахминан соат 3:00 да Бангладеш шарқидаги Брахманбария округидаги темир йўл станциясида юз берган.

Полиция ходими қутқарув операцияси бошланганини маълум қилди. У қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтди. Чунки кўплаб жабрланувчилар ҳамон вагонлар остида қоляпти. Темир йўл қатнови тўхтатилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг июнь ойида Бангладешда поезднинг рельсдан чиқиб кетиши натижасида олти киши ҳалок бўлиб, 68 нафари жароҳатланганди.

 

qalampir.uz

loading...