Ашхободдаги дўконларда вилоятлардан келганларга маҳсулот сотишмаяпти…

0

 

Шу йил 12 ноябр куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳридаги 30- микрорайонда жойлашган «Қорақум» давлат дўконидагилар узундан-узун навбат ҳосил қилган коммунал хўжалик ташкилоти ходимларини ҳайдаб солишди. Уларнинг айтишича, давлат дўконлари вилоятдан келганларга маҳсулот сотмас экан. Навбатда турган аёллар Ашхобод шаҳрида ҳақиқатан рўйхатда туриши ҳақидаги ҳужжатни кўрсата олишмаган.

— Вилоятларда иш йўқ, — деди дўкондан ҳайдалган аёлларнинг бири. — Шунинг учун пойтахтга келиб ярим легал, ярим нолегал ҳолатда ишлашга мажбурмиз. Текшириб келадиганлар, полиция инспекторларига ҳайдаб солмасликлари учун пора беришимизга тўғри келади. Ижара ҳақи тўлаймиз. Шунинг учун қорнимиздан пулни иқтисод қилиш ниятида давлат дўконларидан егулик сотиб олардик. Шуни ҳам кўп кўришди бизга.

Ашхободдаги барча давлат дўконларида ҳозир камёб ҳисобланган ун, нон, тухум, ўсимлик ёғи кабилар арзон нархларда сотилади. Шу сабабли кўпчилик навбатда туриб бўлса-да ўша маҳсулотларни сотиб олади. Дўконлар эшиги ёнида полициячилар навбатчилик қилади.

 

loading...