Бангладешдаги «Бульбуль» тўфони қурбонлари сони 30 кишига етди…

0

 

Шу кунларда Бангладешда «Бульбуль» тўфони кучли ёмғир аралаш қутургандан қутурмоқда. Гарчи аҳоли вакиллари хавфсиз жойларга кўчириб ўтилаётган бўлса-да, қурбонлар сони ортиб бормоқда. Ҳозирга қадар тўфон 100 мингдан кўпроқ уйни вайронага айлантирган. Электр узатиш тизими издан чиққан. Уяли алоқа йўқолган. Уч минг гектардаги экин майдонлари сув остида қолиб кетган.

Бунгача Ҳиндистонда «Фани» тўфони Одиша штатини забтига олганди. Тўфон, сув тошқинлари туфайли 70 нафарга яқин одам ўлим топган. Шу йил март ойида эса «Идай» тўфони Мозамбик, Малави ва Зимбабве устига ёпирилиб, 1000 кишини ҳаётдан олиб кетган.

 

loading...