Башар Асаднинг қариндошлари Москвада йигирмата ҳашаматли уй олган

0

Сурия президенти Башар Асаднинг қариндошлари Россия пойтахтида жойлашган “Москва-Сити” ҳудудида йигирмата ҳашаматли хонадонларни сотиб олган.

The Financial Times нашрининг ёзишича, охирги олти йилда харид қилинган бу уйларнинг нархи 40 миллион долларга тенг. Сўнгги харид жорий йилнинг июнида амалга оширилган. Уйлар “Пойтахтлар шаҳри” мажмуасида жойлашган бўлиб, мазкур мажмуа бири 73 ва иккинчиси 65 қаватли икки бинодан иборат.

Уйларнинг эгалари орасида Башар Асаднинг холаваччаси – 48 ёшли Ҳафиз Маҳлуф ҳам бор. У Хавфсизлик бош бошқармаси Дамашқ бўлимининг собиқ раҳбаридир. Бундан ташқари, Ҳафизнинг Рами исмли акасининг хотини ва келини ҳам Россия пойтахтида уй олган.

 

azon.uz

loading...