Бўёқ цехидаги устамон “бўёқчилар”

0

Бухоро туманидаги лак ва бўёқ ишлаб чиқарувчи корхонага қарашли цехда ишлар бир маромида кетмоқда. Цехдаги электр қуввати билан ишловчи двигателлар умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан улаб, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келинган. Бу ҳолат МИБ Бухоро тумани ходимлари томонидан белгиланган тартибда ўтказилган тадбирлар давомида аниқланди.

Натижада масъулияти чекланган жамиятга қарашли лак ва бўёқ цехида таъминотчи корхона манфаатларига 23 млн 284 минг сўм зарар етказилган.

Терговга қадар текширув давомида жамият раҳбари Ж.Фармонов қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаганлиги боис, тўпланган ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан жиноят иши қўзғатишдан рад қилинган.

loading...