ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 13 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ВОҚЕАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..

0

 

1093 йил. — Инглизлар билан бўлган жангда Шотландия қироли Малкольм III ўлдирилди.

1725 йил. — 1724 йили Петр I томонидан жорий этилган фанлар академиясининг илк мажлиси бўлиб ўтди.

1758 йил. — 1- Москва тиббиёт институтига асос солинди.

1805 йил. — Веналик қассоб Иоганн Ланер сосискани ихтиро қилди. Унга ўша пайтларда «франкфуртер» дея ном берилган.

1918 йил. — Рязан олий десантура билим юрти ташкил этилди.

1921 йил. — Вахтангов номидаги Давлат академик театрига асос солинди.

1933 йил. — Америкалик учувчи Ж. Эйнжел Сальто-Анхель (Венесуэла) шаршарасини очди.

1973 йил. — Энергетика соҳасида инқироз хавфи сезила бошлагани боис Англияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

1982 йил. — Америка президенти Р. Рейган СССР га қарши қўлланган санкцияларни бекор қилди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...