Ҳиндистонда леопард 6 яшар болани тилкалаб ташлади…

0

 

Фожиа Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатидаги Бирголи қишлоғида содир бўлди. Ўрмондан қишлоқ кўчасига бемалол чиқиб келган леопард ўзи яшайдиган уй ёнида ўйнаётган 6 яшар болага ташланган. Ёнидаги ўртоқлари, қишлоқ аҳли леопардни уриб ҳайдаган. Афсуски, йиртқич болакайни ўлдириб улгурганди.

Қишлоқ аҳлининг айтишича, бўлиб ўтаётган шундай фожиаларда маҳаллий раҳбарлар ва ўрмон хўжалиги мутасаддилари айбдор. Леопардлар бемалол ўрмондан чиқиб келиб қишлоқ одамларига, ҳайвонларга ташланмоқда, ўлдириб кетмоқда. Бироқ раҳбарларнинг парвойи фалак.

— Агар ўша йиртқич леопардни одамхўр деб эълон қилинмаса, уни тутиб ўлдирилмаса, биз қишлоқдагилар ўзимиз бу ишни амалга оширамиз. — дейишмоқда Билгори қишлоғидагилар.

Январ охирида ҳам леопард чўпонлар яшайдиган уй ёнига яқинлашиб келиб ташқарида ухлаётган 4 ойлик чақалоқни олиб қочган. Кейинчалик чақалоқнинг тилкаланган жасадини 1,5 километр узоқликдан топишган.

 

loading...