Ҳиндистондаги қурилишда уйқудаги эркак тириклайин кўмиб юборилди

0

Ҳиндистоннинг Тамилнад штати Коимбатур шаҳрида эстакада қурувчилари ухлаб ётган кишини кўрмай қолиб, унинг устига тупроқ уюмини ташлаб кўмиб қўйган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган эркакнинг жасади бир неч кун ўтгач, тупроқдан манзарали ўсимликлар экиш учун кавланган вақтида топилган.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари эркакнинг ёши 40 атрофида экани, унинг шахси аниқлаштирилаётганини маълум қилган.

Мурда ёнидан алкогол ичимлигининг шиша идишлари ҳам топилган. Ҳалок бўлган эркакнинг кучли даражада маст бўлгани ва бир неча тонна тупроқ устига ағдарилган вақтда кучли уйқу таъсирида бўлгани тахмин қилинмоқда. Эркак бошқа жойда ўлдирилиб, жиноятни яшириш учун мурда устига тупроқ тўкилган бўлиши ҳам мумкин.

Аввал Ҳиндистонда бир эркакнинг 50 та тухум ейман деб гаров ўйнаб 41-тухумни еганидан кейин вафот этгани, бошқа бир эркакнинг эса очдан ўлмаслик учун атайин қонунбузарлик қилиб қамоққа киргани хабар қилинган.

loading...