Қарздор ота қонун талабини тушунди ва…

0

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 17.04.2015 йилдаги суд буйруғига асосан Х.Хаитов ҳисобидан Н.Сулаймонова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундируви белгиланди.

МИБ Когон шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан алиментчи ота Х.Хаитов билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида қарздор қонун талабини тушуниб етди ва ундирувчи Н.Сулаймонова билан ўзаро келишганлиги боис, бир йўла олдиндан беш йиллик 2019 йил 1 ноябрдан 2024 йил 1 ноябрь кунига қадар бўлган давр учун 36 584 000 сўм алимент пулларини тўлаб берди.

Шунингдек, ундирувчи Н.Сулаймонованинг алимент ундириш ҳақидаги ижро иши юритувини тамомлаб, ижро ҳужжатини қайтариб беришини сўраб мурожаат қилган.

Юқоридагиларга асосан, ижро иши юритуви «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 1-бандига биноан тамомланиб, ижро ҳужжати ундирувчи Н.Сулаймоновага қайтарилди.

Ижро иши юритуви тамомланиб, ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилганлиги боис, Х.Хаитовнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишини вақтинча чеклаш борасидаги таъқиқ бекор қилинди.

loading...