Тошкентда «Минор» масжиди имоми ўзгарди

0

Тошкентдаги марказий масжидларга янги имом-хатиблар тайинланди. Учтепа тумани «Саид Ваққос ота» жоме масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тасарруфидаги жоме масжидларда кўп йиллар хизмат қилган Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Камолон» даҳасидаги «Хўжа Аламбардор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланган. Маълумот учун, Раҳмонов 2014—2018 йилларда ҳам «Хўжа Аламбардор» масжиди бош имом-хатиби бўлган.

loading...