Трамп Эрдўғонга “ёғлиқ” битим таклиф қилди

0

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия етакчиси Таййиб Эрдўғонга 100 млрд долларлик савдо битими ҳамда Анқара С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олгани учун унга қарши киритилиши керак бўлган санкциялар атрофидаги вазиятни ҳал қилишда ёрдам таклиф қилди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар қилмоқда.

Нашрнинг манбаларига кўра, бу каби таклифлар Трампнинг ўтган ҳафта Эрдўғонга йўллаган мактубида билдирилган.

Газетада ёзилишича, Трампнинг ушбу таклифлари, эҳтимол, АҚШ конгресси аъзоларининг “жазавасини қўзийди. Чунки улар ўтган ойда Суриядаги ҳарбий амалиёт учун Анқарага қарши санкциялар киритишни қўллаб-қувватлашган эди.

Sputniknews-uz.com

 

loading...