Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 14 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун ақлан зўриқишдан сақланишингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда миянгизда жиддий муаммолар юзага келади. Дам олиш эълон қилинг. Бунга лойиқсиз. Мақсадингиздан бехабарлар билан ишда пойга ўйнашингиз сира шарт эмас. Бунинг ўрнига жамоавий иш ташкил этинг. Тезроқ эзгу мақсадларга етасиз. Башарти хасталанган бўлсангиз, даволаниш ва оёққа туришнинг зарур чораларини кўринг. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

14 ноябр куни бир-биридан ажойиб ҳодисаларга гувоҳ бўлишингиз кутилмоқда. Сафар, романтик лаҳзалар оила қурмаганлар учун аталган. Бу имкониятдан тўғри фойдаланинг. Оилалилар хонадонида болалар тарбияси билан боғлиқ муаммолар туғилиши мумкин. Фақат болаларга қаттиқ тегмаган ҳолда тарбиявий соат олиб боринг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилишни ҳам асосий вазифангизга айлантиринг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Шахсий ҳаётда қатъий бир қарорга келишингиз керак. Оиласизлар севги учбурчагига тушиб қолишдан сақланишлари талаб этилади. Молиявий муваффақиятлар кимки пулни тежаб ишлата олса, ўшаларга кулиб боқади. Харидлар, дам олиш онларини мазмунли ўтказиш учун етарли маблағга эга бўласиз. Кечқурун йога, спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш фойдали кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

14 ноябрда шахсий бизнеси борларнинг куни туғади. Айниқса, реклама бизнесида омадли лаҳзалар кўп бўлади. Рўзғордаги муаммоларни фақат жамоавий тарзда бартараф этишингиз мумкин. Бунинг учун оила аъзоларингизни ишга солишингиз зарур. Жуфтингизнинг норозиланган оҳангдаги шикоятларини эшитишингиз ҳам айнан бугунга тўғри келади. Уни бардош билан тинглаб, жанжал юзага келишига йўл қўйманг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Бугун чуқур нафас олиб астойдил ишга киришинг. Ишларингиз албатта ўнгидан келади. Вужудингизда тоғни толқон қилишга етадиган куч қайнаб турибди. Ундан тўғри фойдаланинг. Муҳаббатда тингловчига айланинг. Бу икки ўртадаги муносабатлар сақланиб қолишини таъминлайди. Ҳадеганда жуфтингиздан нуқсон қидиришни бас қилинг. Шунинг орасида рўзғор икир-чикирларини ҳам жой-жойига қўйинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

14 ноябр куни ўта кузатувчан одамга айланишингиз тавсия этилади. Фақат осмонга қараган ҳолда юрсангиз, оёқларингиз остидаги бриллиантни пайқамай ўтиб кетишингиз мумкин. Кузатувчанлик асосий ишда жуда асқотади. Тадбиркорлар учун молиявий масала жумбоқлардан иборат бўлади. Бу жумбоқларнинг ечимини топиш учун рақобатчиларни назоратингиз остига олинг. Кечқурун яқинларингиз сизга ҳар жабҳада ёрдам кўрсатади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Ким кечаги ишни бугунга қўйган бўлса, билсинки, бугун яна янги муаммоларга рўбарў келади. Айб ўзингизда. Энди кечаги ва бугунги муаммоларни баравар бартараф этишга киришасиз-да. Иш жараёнидаги муваффақиятларни унутиб қўймаслик учун блокнотга қайд эта боринг. Ишхонада раҳбарлар билан баҳслашманг. Мукофот пулидан маҳрум этишлари мумкин. Шахсий иш юзасидан амалга ошириладиган сафар омадли кечади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

14 ноябрда тадбиркорлар фойдали келишувларни ташкил этиб, интиҳоси мўмай даромаддангина иборат шартномани имзолашади. Ўй сурсангиз, майдалашиб ўтирманг. Катта ишлар ҳақида фикрланг. Йирик харидларнинг яқинига ҳам борманг, йўқотишларга юз тутасиз. Жуда оғир вазиятда қолган тақдирингизда ҳам бировдан қарз кўтара кўрманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун иш бажаришда дўстлар ёрдами зарур бўлади. Бундан ташқари, руҳий тайёргарлик ҳам пухта бўлиши лозим. Мушкул вазиятлардан ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Тадбиркор бўлсангиз, хайрия ишларига эътибор қаратинг. Жамиятдаги обрў-эътиборингиз ортади. Кимлардир бугун кечқурун хизмат сафарига чиқиши кутилади. Сафарингиз бехатар бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

14 ноябр куни ишларингизда чалкашликлар кўзга ташланадиган бўлиб турибди. Режаларингиз юксакларни кўзлаганди. Бироз пастга тушишингизга тўғри келади. Ҳаётга реал кўз билан боқа бошланг. Самолётда учиш ва олис сафарни бошқа кунга қолдиринг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сурункали хасталикка чалинганлар дориларини ўз вақтида ичсинлар. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Бировларни танқид остига олишдан тийилинг. Олдин ўз ишларингизга кўз ташланг. Ишларингиз айтарли унумли кечмаяпти. Демак, режа пухта бўлмаган. Агар у пухта тузилса, келажакда албатта муваффақиятлар сизники бўлади. Муҳаббатда ёлғизлар яқин ўтмишдаги хатоликларни такрорлаб қўйишлари мумкин. Ички сирларингизни ҳатто яқин дўстларга ҳам ошкор қилманг. Ишларингиз ўнгидан келсин!

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

14 ноябрда бир-биридан ажойиб совғаларни қабул қилиб олишга тайёр туринг. Бугун сизни кўнгилсизликлардан худонинг ўзи асрайди иншооллоҳ. Заҳирадаги пулларни ишлатиб қўймаслигингиз тавсия этилади. Бир неча ҳафтадан кейин улар сизга жуда асқотиб қолиши мумкин. Молиявий масалада хазинага эга бўлмассиз. Аммо пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...