Хонанда Лола ўзбек менталитетини ҳақоратлашдан қачон тўхтайди?! (+Видео)

2

Ёҳуд унинг Европача қарашлари халққа керак эмас.

Биламизки, Лола ўзининг Европага тақлиди билан бошқалардан ажралиб туришга интилади. Унинг кўп клиплари “менталитетга тўғри келмайди” деган танқидга учраган. Куни кеча тарқалган ҳазиломуз видеоклипи орқали эса у ўзига отилаётган ёки отилиши кутилган тошлардан усталик билан қочишга муваффақ бўлмоқчи. Гўёки ўзбек менталитети бошдан-оёқ аҳмоқона қарашлардан иборат-у, ҳурматли хонанда ўзининг “ёрқин” ва ғоят “ҳақ” назари билан буни халққа очиб берган. Ачинарлиси, одамлар бу видеоклипга “қойил” деб ёзишмоқда. Ҳа, айтганча, Лола клип орқали Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тузилган “хавфли аёллар” рўйхатини ҳам кўрсатиб кетган. Бу ҳам одамларнинг фикрини чалғитиш ва ўзининг европача дунёқарашини оммага оқлаб кўрсатишнинг ажойиб усули…ми?

Ҳар бир миллат ўзининг менталитетига эга ва шу билан бир-биридан фарқланиб туради. Бугунги кунда эса хонандалар томонидан Европага тақлид қилиниши халқнинг онгига салбий таъсир кўрсатмайдими?

Клип ҳақидаги фикрларингизни коментда ёзиб қолдиринг.

Видеони кўриш учун мана бу ҳаволани босинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAD5sHvcPMObDqFLhBg
Агар видео сизнинг телефонингизда очмаса, иккинчи ҳаволага киринг:

Иккинчи ҳавола

 

loading...

2 ФИКРЛАР

  1. Бу мақола эпкинида тролларни буйи келиб турибди. Хохлаймизми йӯқми дунё халқларини менталитети илғор цивилизация таъсирида аста секин узгариб боради ва бу табий хол, шудай экан Лоланинг ижодига фақат салбиӣ томондан қарайвериш керак эмас. Лола ҳатто баъзи бир эркаклар кӯтариб чиқолмайдиган мавзуни кӯтариб чиқибди, ичи қоралик қилмай унга омад тилаш керак.

Comments are closed.