«Адолат» партияси «Лукойл» амалдорининг ишчиларни ҳақорат қилган видеога муносабат билдирди

0

«Лукойл » компаниясининг бош энергетики Иван Шилов Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жарқудуқ газ тайёрлаш мажмуаси ишчиларини ҳақорат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ўзбекистоннинг «Адолат» партияси мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

«Адолат» СДП хабарига кўра, партия Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 13-моддасига мувофиқ, «Лукойл» амалдорининг ҳаракатларини қонунчилик меъёрларига зид деб ҳисоблайди ва компания раҳбарияти ҳамда тегишли давлат органларидан бу масалага ойдинлик киритишни сўраган.

Видеода раҳбар қўл остидаги ходимларни ҳақоратлаб, уларнинг шаъни ва қадр-қимматига ҳурматсизлик билдирганини кўриш мумкин.

«Адолат» социал-демократик партияси видеода акс этган ҳолат юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб бориш, хизмат ваколати доирасидан четга чиққан мансабдор шахснинг жиноий ёки маъмурий жавобгарлик масаласини муҳокама қилиш, натижаси ҳақида оммага хабар бериш зарурлигини қайд этган ҳамда бу бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органларининг муносабатини сўраган.

 

daryo.uz

loading...