ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 14 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ВОҚЕАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..

0

 

1445 йил. — Буюк княз Василий II татарлар юртидаги асирликдан қутулиб уйига қайтди. Уни Қозон хони Улу-Муҳаммад 200 минг рубл гаров пули эвазига озод этди.

1607 йил. — Франция қироли Генрих IV қиролликдаги болалар катталарнинг гапига қулоқ солмаса, уларни калтаклашга расман изн берди. Бунга қадар қироллик болаларининг қулоқсизлиги учун хизматкорлар ва қуллар калтакланарди.

1666 йил. — Сэмюэл Пепис қон қуйиш амалини илк бор итларда синаб кўрди.

1832 йил. — Нью-Йоркда дунёдаги биринчи трамвай қатнови йўлга қўйилди.

1870 йил. — Петербургда «Ҳаракатдаги бадиий кўргазмалар бирлашмаси» Низоми тасдиқланди.

1880 йил. — Парижда Пастер институтининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

1920 йил. — Москва вилоятидаги Кашино қишлоғида Россия қишлоқлари орасида биринчи бўлиб электр лампочкалар ёқилди. Шу ердаги электростанциянинг очилиш маросимига шахсан В. И. Ленин ташриф буюрди.

1936 йил. — Марказий об-ҳаво бюроси базасида Марказий об-ҳаво институти иш бошлади.

1940 йил. — СССР нинг фашист давлатлар қуролли кучлари сафига қўшилиши масаласида ташкил этилган музокаралар муваффақиятсиз якун топди.

1949 йил. — Москвада милиция мактаби ташкил этилди.

1969 йил. — Америкада «Апполон-Сатурн-12» фазо кемаси ҳавога кўтарилди.

1999 йил. — Украина президенти Леонид Кучма иккинчи муддатга сайланди.

2000 йил. — «Microsoft» компанияси асосчиси Билл Гейтс СПИД га қарши кураш доирасида Нигерия давлатига жами 25 миллион доллар маблағ ажратди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...