«МУСИҚИЙ ТАНАФФУС»: Хушовоз хонанда Дилшод Раҳмоновнинг кўнгилга яқин хонишларидан бири… (ВИДЕО)

0

 

 

БУ ДУНЁ ЗЎРДАН ҲАМ ҚОЛАР

 

Мен на бойваччаман, на бир султонман,

Ғариб бир онага ғариб ўғлонман,

Агар сен ер бўлсанг, мен ундан хокисорман,

Агар сен шер бўлсанг, мен ҳам арслонман.

Ҳар бир қўшиқчининг ўз овози бор,

Гоҳида чўккани, юксалгани бор.

Халқимнинг бахтига, ўзбек бахтига,

Битта Маъмуржон-у, бир Шерали бор.

Шерали шерларнинг кўнглини олар,

Бу дунё эй дўстлар зўрдан ҳам қолар.

Мен на бойваччаман, на бир султонман,

Ғариб бир онага ғариб ўғлонман.

Икки қўл кўксимда хизматга тайёр

Билиб қўй, мен шерлар макониданман.

Арслон ҳам улғайиб бир кун шер бўлар,

Бу дунё эй дўстим зўрдан ҳам қолар.

Шерлар орасида қуён юрмагай,

Юрса ҳам ҳеч қачон шер бўлолмагай,

Бу дунё эй дўстим зўрдан ҳам қолар.

 

loading...