Нима учун АҚШ суди баъзан жиноятчиларга 1000 йилдан ортиқроқ қамоқ жазосини беради?

0

Турли янгиликлар, сериаллар орқали АҚШда маълум бир жиноятчига бир неча карра умрбод ёки бир неча минг йиллик қамоқ жазолари берилганини кўрган бўлсангиз керак. Албатта, бундай жазони ўташ учун унинг умри етмаслиги аниқ.

Ундай бўлса нима учун федерал қонунлар буни ҳисобга олмаган? Нима учун улар бугунги кунга қадар одамларнинг умри етмайдиган даражада узоқ муддатли қамоқ жазоларини тайин этадилар?

АҚШда бошқа мамлакатлардан фарқли равишда озодликдан маҳрум этиш жазоси бир нечта моддалар бўйича умумлаштирилмайди. Мисол учун бир қатор жиноятларни амалга оширган одамнинг жазо муддатлари қўшиб чиқилади. Шу тариқа жиноятчиларнинг қамоқ муддати минг йилларга ҳам чўзилиб кетиши мумкин. Буни осонроқ қилиб ўлим жазосига алмаштириш мумкин эмасми, дейсизми?

Шуни айтиш керакки, АҚШда ўлим жазоси бекор қилинган. Маҳбуснинг қамоқдан шартли равишда озод қилишлари учун имкон берадиган минимал муддат мавжуд. Шу тариқа ўта хавфли жиноятчилар ҳам муддатидан аввалроқ озодликка чиқишлари мумкин. Бироқ, жиноятчи кетма-кет узоқ муддатли жазо олган бўлса, шартли равишда озод этилиш имкониятига ҳам қарамай, кейинги жазо муддатини ўташга киришади.

Оклахомада «85%» қонуни мавжуд. Унга кўра, маҳбус муддатидан аввал озод этишларини сўраш учун умумий қамоқ муддатининг 85% қисмини ўтаб бўлган бўлиши керак. Агар жазо муддати бир неча минг йилга тенг бўлса, шартли равишда озод бўлиш ҳақида унутади.

Тарихдаги энг катта муддатли қамоқ жазоси Гиннес рекордлари китобига киритилган. Чарлз Скотт Робинсон жисмоний зўравонликда айбланган ва ҳар бир жинояти учун 5000 йилдан жазо олган. Шу тариқа Чарлз Скотт Робинсоннинг жазо муддати 30 000 йилни ташкил қилган.

1996 йилда Оклахома штатида Аллан Уейн МакЛорин 12 750 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Уни одам ўғирлаш, жисмоний зўравонлик ва босқинчиликда айблаганлар. МакЛориннинг шериги Даррон Андерсон эса 1993 йилда 2200 йиллик қамоқ жазосини олган. Аммо Андерсон ушбу қарордан норози бўлган ва уни қайта кўриб чиқишларини талаб қилган.

Қайта кўриб чиқилган иш натижасида унинг қамоқ муддати 11 000 йилга қисқартирилган.

«Масхарабоз-қотил» Жон Уейн Гейси тарихдаги энг шафқациз қотиллардан бири саналади. У ўтган асрнинг 70 йилларида 33 та йигитни ўлдирган ва 12 та қатл, 21 карра умрбод қамоқ жазосини олган.

1994 йилда қотил ўлим жазосига дучор бўлган.

Бундай жазо турлари фақатгина АҚШда эмас. Мисол учун 1989 йилда Таиландда Чама Тхипясо исмли товламачи қиз ва унинг 7 та шериги банк операцияларида товламачилик қилганлари учун 141 078 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар. Ушбу ҳолат ҳам Гиннес рекордлари китобига киритилган.

loading...