Петербургдаги «домла» — маньякнинг ўйнаши Настяни ўлдиришига оид янги фактлар пайдо бўлди… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Эслатиб ўтамиз, шу йил 8 ноябр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида университет доценти, тарих фанлари номзоди Олег Соколов қўл остидаги аспирант қиз, никоҳсиз яшаб юрган ўйнаши Анастасия Ещенкони ваҳшийларча ўлдириб, жасадини майдалагани ва уларни Мойка дарёсига оқизишга қисман улгургани ҳақида хабар берилганди. Бугун шу масалада янги фактлар пайдо бўлди. Тергов жараёнида шу нарса маълум бўлдики, ўша куни кечаси Соколов Настя билан жанжаллашган. Уни калтаклаган. Аммо дарров ўлдирмаган экан. Ухлашини кутибди. Настя ухлаб қолгач, «обрез» винтовкани ўқлаган-у, ухлаётган аёлни отиб ўлдирган.

Соколовга қўшни аёллардан бирининг айтишича, ўша куни кечаси домла ва аспирант роса жанжаллашган. Кейин Настя домлани куракда турмас сўзлар билан ҳақоратлаган. Соколов азбаройи жаҳл отига минганидан Настяни калтаклай кетган. Калтаклагандаги шовқин ва дуп-дуплар қўшни аёлга аниқ эшитилиб турган.

— Сен нонкўр ҳали мени ҳақорат қиладиган бўлдингми? — дея бақирган Соколов. — Сени кузатиб қўйсам, кутиб олсам, яна мени ҳақорат ҳам қиласанми?..

Бирпасдан кейин домла ҳам, Настя ҳам жим бўлган. Қўшни аёл ухлашга ётган.

Аслида Соколов Анастасиянинг жасадини майдалаб, бошини ҳам танасидан жудо қилгач, барчасини Мойка дарёсига оқизмоқчи, кейин эса ўзи Наполеон кийимида Петропавлоаск қалъасига бориб ўз жонига қасд қилмоқчи эди. Лекин улгурмади. Аёлнинг оёқларини дарёга оқизди. Кейинги гал қўлларини оқизиш палласида полициячилар тарафидан қўлга олинди. Полициячилар домлага тегишли квартирадан Настянинг қолган тана қисми ва кесилган бошини топишди.

Астағфирилло!!!

 

loading...