Қашқадарёда 5 нафар эркак томонидан зўрланган аёл ишига оид янги тафсилотлар

0

Қашқадарёда бир гуруҳ шахслар томонидан зўрланган аёл ўз оиласини боқиш истагида умумий овқатланиш жойларидан бирида официант бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва Сенат Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ушбу жиноят иши бўйича мутасадди идоралар томонидан зарур чоралар кўрилишини кузатиб боришини маълум қилди.

Кўнгилсиз воқеага учраган бу аёлнинг тунда кўчада юргани ёки ахлоқий юриш-туриши мазкур мудҳиш жиноят содир этилишига асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилгани афсус билан қайд этилган.

Хабарда аёл кишининг эркинлигига тажовуз қилинган ва жиноят содир этган шахслар қонун олдида жавоб бериши муқаррарлиги таъкидланган.

Senat.uz

loading...