Тожикистонда милиция бўлими бошлиғи муовини ва яна бир аёлни ўлдириб кетишди…

0

Шу йил 13 ноябр куни Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Исфара шаҳридаги Чоркух қишлоғига яқин манзилда жойлашган ахлатхонадан бир эркак ва аёл мурдаси топилган. Суриштирувлар натижасида мурдаларнинг бири шаҳар ички ишлар бўлими раҳбари муовини Исмоил Аламшозодага тегишли экани маълум бўлди. Аёл эса худди ўша Чоркух қишлоғида яшаб келган. Аёлнинг танасида жиддий жароҳат излари бор эди. Экспертлар у қийнаб ўлдирилди деган тўхтамга келди. Қолаверса, милиция бўлими бошлиғи муовини ҳам, аёл ҳам оилали бўлган. Айримлар улар хуфиёна учрашиб юрган бўлса, аёлнинг эри ёки қондошлари сезиб қолиб икковларини ҳам ўлдириб кетган бўлиши мумкин деган тахминни илгари суришмоқда.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

loading...