Тожикистонлик эркак ҳомиладор хотинини пичоқлаб ўлдириб томорқага кўмиб ташлади…

0

 

Тожикистоннинг Хатлон вилоятига қарашли Вахш туманида яшовчи Алимов Олимжон Тожиддинович ўтган йил ноябрида Суманмоҳ Назаровани никоҳига олган. Аммо уларнинг биргаликдаги ҳаёти негадир тотли кечмади. Сира бир-бирларини тушуна олишмади. Жанжал устига жанжал бўлаверди. Шундай жанжалларнинг бири 2019 йил 24 март куни бўлиб ўтди. Суманмоҳ ҳомиладор эди. Бироқ Олимжон ҳомиладорлигига ҳам қараб ўтирмай, хотинининг танасига бир нечта кучли тиғ жароҳатлари етказди. Суманмоҳ ўша жойнинг ўзида ўлим топди. Олимжон эса жиноят изларини йўқ қилиш илинжида марҳуманинг мурдасини томорқага кўмиб ташлади.

Суд Олимжон Алимовни 22 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. У дастлабки 5 йилни СИЗО да ўтказади. Кейин эса жазонинг қолганини интизом кучайтирилган колонияда ўтайди.

 

loading...