Тошкент вилоятидаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

0

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида одамларнинг ўлимига сабабчи бўлган портлаш тўғрисида қўшимча баёнот берилди.

2019 йил 11 ноябр куни Қуйи Чирчиқ туманида намунали уйларнинг хонадонида газ чақнашидан ҳосил бўлган ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этганлиги ва 4 нафари тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 13 ноябрь куни Қуйи Чирчиқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми «а» банди ва 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин, Тошкент вилоятида рўй берган портлашга нима сабаб бўлгани аниқланганди.

Шунингдек, Тергов департаменти Тошкент вилоятидаги портлаш бўйича қўшимча тафсилотларни маълум қилди.

 

kun.uz

loading...