Туркманистонда давлатга пахта топшириш режасини бажарганларга ўзларига ўзлари телевизор совға қилиши буюрилди…

0

 

Туркманистондаги давлатга пахта топшириш режасини ошиғи билан бажарган ижарачи фермерлар ва комбайнерларга ўзлари учун президент номидан совға сифатида 43 дюмли телевизорлар сотиб олиш вазифаси юкланди. Белгилаб қўйилдики, улар сотиб олинган телевизорларни ҳосил байрамига ўзлари билан олиб келишлари керак. Шу байрам доирасида уларга ўзлари сотиб олган телевизорлар президент номидан совға сифатида тантанали равишда топшириларкан. Кимнинг бундай телевизор сотиб олишга имкони бўлмаса, уйдаги эски телевизорларни чиройли қутичага жойлаб олиб келишса ҳам бўлавераркан.

Давлат ташкилотлари ходимлари эса бир ҳафта давомида меваларни биттама-битта ювиб, гўзал қутиларга авайлаб жойлаш билан банд бўлишди. Улар ҳосил байрами куни телевидение орқали намойиш этиларкан. Бундан ташқари, механизаторлар, юк машиналари ҳайдовчилари ҳам байрамгача тракторларининг, машиналарнинг тирналган ерларини йўқотиш, бўёғи кўчган бўлса бўяшлари шарт деб қўйилди.

ca-news. org

loading...