Университетга ўқишга киритиш учун 9 000 000 сўм сўраган директорга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

0

2019 йил 26-июль куни Чилонзор туманида пойтахт МЧЖларидан бирининг директори 32 ёшли Ваҳобжон Х. 45 ёшли Холида Б.нинг ишончига кириб, унинг фарзандари 22 ёшли Севара Т. ва 20 ёшли Уралбек Т.ларни университетга ўқишга киритишни ваъда қилган. Бунинг учун директор 9 000 000 сўм сўраган. Ваҳобжонга ишонган аёл унга керакли маблағни берган. Аммо эркак ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар
бош бошқармаси

loading...