Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 15 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

15 ноябр куни ҳар қандай ишни бажаришда кўпчиликка етадигани бўлмаслигига яна бир карра тан берасиз. Айниқса, ишни қисқа фурсатда якунлаш зарурати туғилса, ёрдамчилар жуда зарур бўлади. Шахсий бизнеси борлар бугун кун давомида рақобатчилар билан хуфиёна кураш олиб боришади. Агар улар сизга нисбатан устамон эканини илғаган бўлсангиз, курашни охирига етказмай қўя қолганингиз маъқул.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Сиз табиатан доимо ҳар қандай ишда етакчи ролини ижро этишга ошифтасиз. Аммо бугун ўша рол бошқа бир ҳамкасбингизга насиб этиши мумкин. Лекин астойдил тер тўкиб ўз ролингиз эртаси куни яна ўзингизга насиб этишини таъминлаш имконига эгасиз. Бўшашмасангиз бас. Муҳаббатда бир қатор мўъжизаларга гувоҳ бўласиз. Аммо тафаккурни ёлғиз қолдирманг. Сизга бир олам бахт таклиф этсалар ҳам тафаккур ёлғиз қолиши керак эмас. У сизнинг ҳимоячингиз. Кимлардир куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетади. Сафар давомида кўплаб янгиликлардан воқиф бўласиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

15 ноябрда молия масаласи кайфиятингизни бузиши кутилади. Йўл қўйилган хатоликларни бартараф этиш учун ҳам молиячи, ҳам ҳуқуқшуносга айланишингиз керак. Шунда сочилиб кетган даромадни қайтадан йиға оласиз. Ижод кишиси бўлсангиз, бугун атрофдагилар қаршисида сира иккиланмай бор истеъдодингизни намойиш этинг. Сизни танимаганлар танийди, таниганлар яна қайта тан беради. Ҳасадгўйлар ҳам истеъдодингизга очиқ бўлмаса-да, хаёлан тасанно айтади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Кунингиз қайғуларга қоришиқ кечиши мумкин. Янги учрашувлар, совға-саломлар ҳам бу ҳолатдан чиқишингизга ёрдам бера олмайди. Чалғиш ва унутиш учун ишга берилинг. Дўстларингиз билан орангизда ноқулай вазиятлар юзага келиши кутилади. Сиз тилингизга маҳкам бўлсангиз, ҳаммаси кўнгилдагидек кечган бўларди. Кечқурун барча ташвиш юклари елкангиздан пастга тушади ва ниҳоят енгил тортасиз иншооллоҳ. Рўзғордаги муаммолар ҳам ўша заҳоти қисқа фурсатда бартараф этилади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

15 ноябр куни ўзингизни вақтинча бўлса-да унутинг. Бунинг ўрнига яқинларингизга эътибор қаратинг. Харидларни режа асосида амалга ошириш, қурилиш ва тоза ҳавода сайр бугун кўнгилдагидек кечади. Бироқ майда-чуйда ишларни ҳам ташлаб отманг. Худди ўшалар сизга кутилган даромадни бериши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун баъзилар бўқоқ тизимида муаммоларга дуч келиши мумкин. Саломатлигингизни асранг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Эрталаб уйқудан хуш кайфиятда уйғонасиз. Шу ҳолат сизни олдинга етаклайди. Ҳаётингизни гулларга буркашни ихтиёр этасиз ва бунинг уддасидан чиқасиз ҳам. Ҳатто, энг мураккаб лойиҳаларни қойиллатиб, ишхонадаги раҳбарларнинг оғзини ланг очасиз. Табиат қўйнига чиқиш, ҳаммомда чўмилиш хайрли ўтади. Жуфтингиз билан очиқчасига мулоқот қилинг. Орангизда сир сақланишига йўл қўйманг. Сир жанжалларга сабабчи бўлиши мумкин.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

15 ноябрда саломатлигингиз ҳақида биринчи бўлиб ўйлаб кўрсангиз яхши бўларди. Ҳавога қараб кийиниш ва эрта тонгда қайноқ чой ичишингиз тавсия қилинади. Мабодо шамоллаган бўлсангиз, барча ишларни йиғиштириб қўйиб саломатликни тиклаш билан шуғулланишингиз керак бўлади. Кечки пайт узоқ қариндошлардан бири сизга шу қадар кучли меҳр кўрсатадики, кўзларингизга ишонмай қоласиз.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Кунингиз хайрли, қувончли ва енгил кечади. Қувончли лаҳзаларнинг чеки бўлмайди. Фақат ҳеч кимга бўйнингизга миниб олиб устингиздан ҳукмини ўтказишига йўл қўйманг. Айниқса, ишхонангизда бундай ҳолатдан жуда эҳтиёт бўлишингиз зарур. Молиявий соҳада ҳам омадингиз чопади. Худо берса, бир неча соат ичида бадавлат одамга айланишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Бу ишда таваккалчилик катта ёрдам беради. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

15 ноябр куни экстремал вазиятларга тушиб қолишдан сақланинг. У сизни тўрт тарафдан таъқиб қила бошлаши мумкин. Фақат сизга эҳтиёткорлик ва кузатувчанлик ёрдам беради. Улар кўмагида оғир вазиятлардан нари бўласиз. Муҳаббатда покиза туйғулар керак бўлади. Улар жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар совимаслигини таъминлайди. Жанжаллашишни хаёлингизга ҳам келтирманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун сиз тақдирнинг барча синовларидан, аниқроғи, имтиҳонидан аъло даражада ўта биласиз. Синовлар кўп. Аммо сиз бунга маънан тайёрсиз. Уйингизда қандайдир ёқимсиз вазият юзага келиши ҳам эҳтимолга яқин. Кран ишдан чиқар, ёки бирор рўзғор жиҳози бузилиши мумкин. Бу муаммони ўша жойнинг ўзида ижобий ҳал қилиш пайида бўлинг. Молиявий муаммолар ҳам кучли босим остида бартараф этилади. Лекин бу соҳада муваффақиятсизликка учрамайсиз. Фақат бировга пул қарз бериш фикридан йироқ бўлинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

15 ноябрда юксак чўққиларни забт этишингиз учун хизмат қилувчи ғояларни ўйлаб топинг ва уларни кенг омма эътиборига ҳавола этинг. Шу баҳонада мартабангиз ҳам юқорилаши эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда оиласизлар бу сафар муваффақиятдан умид қилмасалар бўлади. Характерингизга тўғри келадиган инсонни қидириб топишингизга тўғри келади. Кечқурун фавқулодда сафарга жўнаб кетишингиз кутилмоқда.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи остида туғилган аёллар эрталаб ташқи кўринишларига ўзгартишлар киритишлари тавсия қилинади. Шахсий ҳаётда йўл-йўлакай пайдо бўладиган саволларга жавоб излаб ўзингизни беҳуда қийнаманг. Жавобларнинг ўзи сизни қидириб топади. Кун давомида кўпроқ пиёда юринг. Тўғри овқатланишни ҳам эсингиздан чиқарманг. Саломатлигингизда муаммо кўзга ташланмайди. Фақат уйқусизликка барҳам бериш чораларини ўйлаб топишингиз лозим.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...