Андижонда 19 ёшли йигитни танишларидан бири пичоқлаб ўлдирди…

0

 

Фожиа Андижоннинг Асакасида содир бўлди. Шу йил 13 ноябр куни кечаси соат тахминан иккиларда 24 ёшли А. И. ҳамда 19 ёшли Х. Г. лар гап талашиб жанжаллашиб қолишди. Шу аснода 24 ёшли А. И. танишини пичоқлаб қўйди. Жароҳат оғир эди. 19 ёшли Х. Г. касалхонада жон берди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Марҳумнинг кийимлари ва пичоқ ашёвий далил сифатида олиб кетилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

loading...