«Аёл официант бўлиб ишлаган» – Қаршида 5 эркак томонидан зўрланган аёл воқеаси Сенат томонидан назоратга олинди

0

Аввалроқ сайтимизда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 26 ёшли аёл 5 нафар эркак томонидан зўрлангани ҳақида хабар берган эдик. Воқеага Олий Мажлис Сенати муносабат билдириб, ҳодиса Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси назоратида экани айтилди.

Сенатнинг маълум қилишча, зўрланган аёл оиласини боқиш учун официант бўлиб ишлаган ва шу сабабдан ҳам тунда ишдан қайтаётган бўлган. Сенат эса ушбу масала бўйича жиддий муносабат билдирди. “Унутмаслигимиз лозим, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларида ҳар бир фуқаро хоҳ тун, хоҳ кундуз бўлсин, кўчада юриши тақиқланмаган, шунингдек ҳеч ким бировнинг ахлоқсизлигини рўкач қилиб, уни ўзбошимча жазолашга ҳаққи йўқ” – дейилади муносабатда.

Аввалроқ воқеани ёритган postda.uz сайтида аёлнинг тунда кўчада юрганига алоҳида урғу берилган эди.

Ҳодисага сабабчи бўлганларга жазо муқаррар эканлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

loading...