БИЛАСИЗМИ?..

0

 

 

МУШУККА МЎЙЛОВЛАР НИМА УЧУН КЕРАК?..

 

Ким мушукнинг мўйлабларини юнг деб ҳисобласа, хато қилади. Мушуклардаги мўйловларнинг ҳар бири ўз вазифасига эга. Мушук онасининг қорнидалигидаёқ мўйлаблари ўсиб чиқиб, ўз зиммасидаги вазифаларни бажариш учун тайёр туради.

Ҳар бир мўйлаб бош миядаги алоҳида аъзо саналади. Улар юнгларга нисбатан йўғонроқ бўлади. Уларнинг ҳаракати учун эса умуман бошқа мушаклар жавоб беради. Мушукнинг мўйлаблари ҳеч қачон юнглар каби эскиси тушиб янгиси билан алмашмайди. Улар нафақат юз қисми, балки олд оёқларининг пастки қисмида ҳам бор. Олд оёқлардаги мўйлаблар душман билан юлишганда ва ов пайтида ўлжа ёки душманнинг танаси қай ҳолатда эканини аниқлаб беради. Бошқа бир мўйлаб уйқу, яна бошқаси ҳавонинг келгусида қандай бўлиши ва ҳоказоларни аниқлаш учун хизмат қилади.

Айримлар мушукнинг мўйлабларини кесса, ўлиб қолади, деб ўйлайди. Нотўғри. У ўлмайди. Аксинча, мўйлаблар бир неча ойдан кейин қайта ўсиб чиқаверади.

 

loading...