Благовещенскдаги коллежда талаба курсдошларини ўққа тутди. 1 киши ҳалок бўлди…

0

 

Бу фожиа 2019 йил 14 ноябр куни эрталаб содир бўлди. Благовещенскдаги қурилиш коллежининг 19 ёшли талабаси Даниил Засорин коллежга қўлида қурол билан кириб келиб курсдошларини ўққа тутган. Оқибатда 1 киши ҳалок бўлган, уч киши оғир яраланган. Даниил эса ўша ернинг ўзида жонига қасд қилган. Бундан ташқари, муаллима аёл ҳам руҳий мутаносибликни йўқотиш натижасида врачларга ёрдам сўраб мурожаат этган. Яна бир эркак кўкрак қафаси қисмидан жароҳат олиши туфайли тиббий ёрдамга муҳтожлик сезган.

Тахминларга қараганда, курсдошлари севган қизининг номусига теккан. Даниил бу воқеадан хабар топгани ҳамоно қўлида қурол билан келиб қиз учун улардан ўч олган.

Маҳаллий тергов қўмитаси яна иккита факт бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу фактлар бўйича коллеж раҳбарлари ва қўриқчилари айбдор деб топилган.

 

loading...