“БОЛАМ, ТЕЛЕФОН ЎЙНАЙВЕРМА, КЎР БЎЛАСАН!!!”

0

 

Бунинг исботи сифатида хитойлик қизнинг тақдирига кўз ташлаш кифоя қилади. У яқинда туни билан смартфонда ўйин ўйнаб чиқди. Эрталаб ухладими-йўқми, худо билади, қисқа танаффусдан сўнг яна ўйин ўйнашда давом этди. Орадан 5 дақиқа ўтдими-йўқми, қиз чап кўзи ҳеч нарсани кўрмаётганини пайқаб қолди. Ота-онаси дарҳол уни шифохонага олиб борди. Тиббий текширувлар қизчанинг чап кўзида қон қотиб қолганини кўрсатди. Худди ўша қотган қон қизнинг кўриш имкониятларини йўққа чиқарганди. Хайриятки, ота-онаси ўз вақтида врачга олиб боришибди. Орадан маълум вақт ўтгач, мутахассислар кўздаги қотиб қолган қонни олиб ташлашди. Қиз яна кўра бошлади. Лекин врачлар унга смартфондан фойдаланишни қатъиян тақиқлаб қўйишди. Айтишдики, иккинчи марта кўриш имкониятлари йўқолса, тиклаб бўлмас экан.

 

loading...