ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 15 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ВОҚЕАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..

0

 

 

Эрамиздан аввалги 63 йил. — Цицерон Катилинани давлат душмани деб эълон қилди.

1415 йил. — Рус черкови Киев ва Москва епархиясига бўлинди.

1492 йил. — Блез Паскаль ўзининг илк экспериментини амалга оширди.

1741 йил. — Витус Беринг буюк шимолий экспедицияси янги оролни кашф қилди. Бу орол Берингнинг номи билан аталди.

1815 йил. — «Елизавета» рус кемаси илк бор Петербургдан Кронштадтга йўл олди.

1837 йил. — Англияда стенография бўйича биринчи ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди.

1889 йил. — Бразилияда император Педру II тахтдан ағдарилди ва бу мамлакат республика деб эълон қилинди.

1904 йил. — Америкалик Кинг Кемп Жиллет ўзининг лезвиясини алмаштириб ишлатса бўладиган соқол олиш ускунаси учун давлат патентига эга бўлди. Ваҳоланки, шу ускуна ҳозирги кунда ҳам қимматини йўқотмаган.

1920 йил. — Женевада миллатлар Лигаси Ассамблеясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

1926 йил. — Нью-Йоркда Эн-Би-Си компаниясининг илк кўрсатув ва эшиттиришлари эфирга узатилди.

1933 йил. — Москвада троллейбусларнинг доимий қатнови йўлга қўйилди.

1934 йил. — СССР да илк овозли телекўрсатув эфирга узатилди. Унда МХАТ актёри Иван Москвин Чеховнинг «Бузуқ ниятли кимса» ҳикоясини ўқиб эшиттирди.

1944 йил. — Туркия чегарасидаги месхетин-турклар депортация қилинди.

1960 йил. — «Жорж Вашингтон» илк сувости кемаси бортида ядровий баллистик ракеталар билан қуролланган ҳолда очиқ денгизга чиқарилди.

1982 йил. — Леонид Ильич Брежневнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...