Қашқадарёда бир оилада 7 киши помидор-бодринг консервасидан заҳарланди. Уларнинг 5 нафари болалар

0

Қашқадарёда 12 ноябрь куни эр-хотин 4 нафар фарзанди ва бир нафар жияни билан овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Қашқадарёнинг Чироқчи тумани, «Лангар» маҳалласида яшовчи 38 ёшли Н.Х., 37 ёшли турмуш ўртоғи Ю.У., фарзандлари 13 ёшли А.Т., 9 ёшли Ф.Т., 9 ёшли Х.Т., 5 ёшли Т.Т ва жияни 5 ёшли Л.Т. кечки овқатга уй шароитида тайёрланиб, шиша идишга қадоқланган помидор ва бодринг аралашмали салат консервасидан истеъмол қилиб, заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда Н.Х.нинг аҳволи оғир, А.Т.нинг аҳволи ўрта-оғир, қолган беморларнинг аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фарғонада ҳам март ойида шундай ҳолат содир бўлиб, 2 киши помидор-бодринг консервасидан заҳарланганди.

loading...