Россиялик Халқ артисти Армен Жигарханян оғир аҳволда касалхонага ётқизилди…

0

 

84 ёшли россиялик актёр Армен Жигарханян сурункали пневмониядан азоб чекмоқда. Бу гал ҳам хасталик қўзғалиб, актёрни оғир аҳволга солиб қўйди. Уни касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизишган.

Эсингизда бўлса, Армен Борисович илгари ҳам юрак хуружи билан оғир аҳволда бир неча марта касалхонага ётқизилган. Айниқса, ёш хотини билан ажрашиш, мулк талашиш каби кўнгилсиз вазиятлар актёрнинг саломатлигини янада оғирлаштирганди. Шунга қарамай, Армен Жигарханян кузнинг дастлабки ойларини жуда яхши ўтказди. Ҳатто, қадрдон театрига келиб ходимлар билан келгуси режаларни муҳокама қилганди.

 

loading...