Рой Жонс Отабек Умаровни Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайлангани билан табриклади

0

Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари ва Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви Отабек Умаров янги ташкил этилган Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайлангани ҳақида хабар берилган эди.

Америкалик боксчи Рой Жонс Отабек Умаровни Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасида видео қолдирган.

Рой Жонс «Отабек, сайланганинг билан табриклайман ва таклиф учун раҳмат. Бундай воқеанинг бир қисми бўлишдан бахтиёр бўламан!», — деган сўзларни келтирган.

«Дўстим @royjonesjrofficial , табриклар учун катта раҳмат. Яқин орада, кўплаб кучли жангчилар ва уларнинг ёрқин ғалабаларига бой, GFC ММА турнири доирасида учрашамиз», — дея унга самимий тилаклар учун миннатдорлик билдирган Отабек Умаров.

 

Шунингдек, таниқли актёр ва яккакураш устаси Стивен Сигал ҳам ўз Instagram саҳифасида Отабек Умаровни янги лавозими билан табриклаган.

 

daryo.uz

loading...