Туркия «ИШИД» жангарилари ҳисобланган 82 нафар ўзбекистонликни ватанга қувиб солмоқчи…

0

 

Шу ҳақда Туркия президенти Ражап Тойип Эрдўған аллақачон маълум қилган. Расмий маълумотларга кўз ташлайдиган бўлсак, ҳозир Туркия турмаларида икки ярим мингдан ортиқ жангари сақланмоқда. Уларнинг барчаси дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳининг аъзолари ҳисобланади. Ҳаммаси худонинг беайб бандаларини ваҳшиёна ўлдириш амалларида бажонидил иштирок этган. Қолаверса, турмадагиларнинг 82 нафари ўзбекистонлик, 10 нафари қозоғистонлик, 23 нафари қирғизистонлик, 6 нафари туркманистонлик, 99 нафари россиялик.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу айтганки, Туркия каллакесарлар учун меҳмонхона эмас. Улар албатта ватанига бадарға қилинади. Мана, ўша кун етиб келди. Ҳозирда бир нафар америкалик, 7 нафар германиялик жангари ватанига депортация қилинган. 11 нафар франциялик, ирландиялик ва даниялик жангарилар ҳам ватанга ҳайдаб солиниш арафасида турибди. Шу жумладан, 82 нафар ўзбекистонлик жангари ҳам ватанга юборилади. Жангариларнинг келгуси тақдири давлат қонунлари асосида белгиланиши ҳақиқатдан йироқ эмас.

 

loading...