«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН СУЛАЙМОН НЕГА КАНИЗАГИ ГУЛФЕМНИ ҚАТЛ ЭТДИ?..»

0

 

«Муҳташам юз йил» телесериалида кўрган бўлсангиз, султон Сулаймоннинг севимли синглиси Хадича султон билан гўзал бир аёл доимий равишда бирга юради. Бошқачароқ айтганда, худди ўша Гулфем Хадичанинг сирдошига, яқин кўмакчисига айланган. Аслида эса бир пайтлар Гулфем султон Сулаймоннинг суюкли канизаги бўлган. Султонга ҳадя этган шаҳзодаси оламдан ўтгач, у четга чиқишга мажбур бўлди. Лекин саройдан кетишига йўл қўйилмади. Фақат оддий, султон ётоғига ташриф буюриб унинг кўнглини олиш ҳуқуқидан маҳрум канизак сифатида қолдирилди.

Орадан йиллар ўтди. Султон ҳам кексайди. Хуррам султон оламдан ўтиб кетди. Канизаклар ўзгараверди, янгиланаверди. Лекин султон Сулаймон Гулфемга худди илгаригидек илиқ муносабатда бўлишда давом этди. Айниқса, Хуррам султон ёруғ дунёни тарк этиб кетгач, Сулаймон дунёларга сиғмай қолганди. Ана шундай лаҳзаларда у яна Гулфемнинг ақлли, мазмунли суҳбатларини қўмсади. У билан узоқ-узоқ суҳбат қурадиган бўлди. Аммо кунларнинг бирида Гулфемни қатл этиш ҳақида фармон берди. Нега? Қандай оғир гуноҳга йўл қўйгандики, султон Гулфемни ўлдириларига изн берди?..

Сериалга эмас, тарихий манбаларга кўз ташланса, иккита сабаб келтириб ўтилган. Бирида айтилганки, бир куни султон Сулаймон Гулфемни одатдагидек суҳбат қуришга чорлади. Лекин Гулфем катта пул эвазига бошқа бир ёш ва гўзал канизакни султон ётоғига киритиб юборади. Гулфемнинг ўрнига бошқа канизак кириб келганини кўрган султон ғазабга келган ва ўша заҳоти Гулфемни қатл этиш ҳақида фармон берган.

Иккинчи тахминда эса бошқачароқ фикр юритилган. Яъни, Гулфем Сулаймоннинг Моҳидаврондан туғилган тўнғич шаҳзодаси Мустафони худди ўз фарзандидек яхши кўрган. У қатл этилгач, султонга нисбатан қалбида чексиз нафрат туйган. Сулаймон хасталаниб ётиб қолган кунларнинг бирида сира тап тортмай, султонга қалбидаги аламларни тўкиб солган. Худди шу айби Гулфемнинг ўлимига сабаб бўлган.

Тағин худо билади.

Астағфирилло!!!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...