9 ЁШЛИ ВУНДЕРКИНД БЕЛЬГИЯ УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАМОМЛАМОҚДА…

0

 

 

Бельгиялик 9 ёшли Лоран Симонс ҳақиқатан Эйндховен техника университетининг электротехника факультетини тамомлаш арафасида турибди. Болакайнинг айтишича, университетни тамомлагач, докторлик даражасини олиш ҳаракатига тушади. Кейин тиббиёт соҳасини ҳам пича ўзлаштиришни ният қилган. Қарангки, университет муаллимлари ҳам бу болага қойил қолишдан бўлак чора топа олишмади. У акаси, амакиси тенги йигитлар билан бир курсда ўқиса-да, билимларни эгаллаш бобида шу қадар илгарилаб кетганки, муаллимлар университетни тезроқ тугаллаши учун махсус график тузишга рухсат беришган.

Лоран Симонсни кўп вақт бобоси ва бувиси тарбия қилишган. Улар боланинг билимга чанқоқлигини, бу қадар юқори даражадаги савиясини мактабга чиққандан сўнг пайқашди. Мактабни ҳам қисқа фурсатда тамомлашга эришди ва жажжигина эканидаёқ университетга ўз кучи билан кира олди.

Симонснинг режасига кўра, университетни тугатгач, Японияга бориб дам олади. Кейин докторлик даражасига эришиш ҳаракатига тушади.

Ота-онаси айтишдики, Симонс ташқаридан қараганда, бошқа тенгқурларидан сира фарқланмайди. Кўп вақтини кўчада, гоҳ телефон ўйнаб ўтказади. Лекин китобни қўлига олгач, соатлаб ҳеч ким уни ўрнидан қўзғата олмайди.

Худо берган-да! Офарин!

 

loading...