Бразилия – Аргентина ўртасидаги Ж.Америка “дербиси” тақдирини Мессининг голи ҳал этди ВИДEО

0

Халқаро ўртоқлик ўйинлари доирасида Бразилия терма жамоаси Аргентинага қарши тўқнаш келди.

Ушбу баҳс, Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳридаги “Кинг Сауд Университи” ўйингоҳида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 10 дақиқасида “пента кампеонлар” ҳужумчиси Габриэл Жезус пеналти тепиш имкониятига эга бўлди, лекин ундан унумли фойдалана олмади.

Бироздан кейин эса Лионел Месси ҳам 11 метрлик нуқтадан гол уриш имкониятига эга бўлди. Аргентиналиклар сардорининг зарбасини Алиссон Бекер қайтарди ва қайтган тўпга биринчи бўлиб Мессининг ўзи етиб келди, сўнг дарвозани ишғол қилди.

Мазкур гол ўйинда ягоналигича қолди ҳамда Лионель Скалони шогирдларига минимал ғалабани тақдим этди.

Бразилия – Аргентина 0:1 (0:1, 0:0)

«Кинг Сауд Университи» стадиони.

Гол: 0:1 – 13 Месси.

Бразилия – Алиссон, Милитао, Данило, Тиаго Силва, Алекс Сандро (Лоди, 64), Каземиро (Уэсли, 86), Лукас Пакета (Коутиньо, 46), Артур (Фабиньо, 55), Виллиан (Родриго, 71), Фирмино, Габриэл Жезус (Ришарлисон, 71).

Аргентина – Андрада, Отаменди, Фойт, Пеццелья, Тальяфико, Паредес (Родригес, 83), Ло Чельсо (Акунья, 59), де Пауль (Домингес, 90), Окампос (Гонсалес, 74), Мартинес (Аларио, 88), Месси.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (22), Данило (27), де Пауль (43), Тальяфико (61), Милитао (64), Паредес (73).

loading...