ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 16 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ВОҚЕАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..

0

 

1493 йил. — Копенгагенда Россия-Дания иттифоқи тузилди.

1582 йил. — Иван Грозний дафъатан ўғли Иванни ўлдириб қўйди.

1700 йил. — Пруссия қироллик деб эълон қилинди.

1812 йил. — Наполеон армияси рус қўшинлари зарбасига дош бера олмай чекинишга мажбур бўлди.

1848 йил. — Фредерик Шопен Лондонда ўзининг сўнгги концертини намойиш этди.

1888 йил. — Англияда Жозеф Уитли кинокамераси давлат патентига эга бўлди.

1907 йил. — Оклахома Американинг 46- штатига айланди.

1917 йил. — Қизил гвардиячилар Кремлни эгаллаб олди.

1918 йил. — Венгрия республика деб эълон қилинди.

1920 йил. — Қизил Армия Керч бўғозини эгаллади. Қрим учун кураш якун топди.

1921 йил. — РСФСР Давлат банки ўз фаолиятини бошлади.

1933 йил. — АҚШ ва СССР ўртасида дипломатик муносабатлар йўлга қўйилди.

1965 йил. — СССР да “Венера-3” фазо кемаси учирилди ва кема Венера сайёрасига муваффақиятли тарзда қўндирилди.

1972 йил. — Американинг «Пепсико» компанияси собиқ советлар иттифоқида пепси-кола сотувини йўлга қўйди.

2001 йил. — Саратон хасталигига қарши Халқаро жамият кашандаликдан воз кечувчилар кунини ташкил этди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...