Фарғонада автоҳалокат содир бўлди. Қурбонлар икки киши…

0

 

Шу йил 15 ноябр куни Фарғона вилояти Учкўприк туманидан ўтган «Тошкент-Ўш» автомобил йўлида «Спарк» автомобили бетон тўсиққа бориб урилган. Айтишларича, фожиа 61 ёшли ҳайдовчи М. Т. бошқарувни йўқотиши оқибатида юз берибди. Автоҳалокат туфайли 64 ёшли йўловчи аёл О. Т. олинган жароҳатлар натижасида ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлди. Иккинчи йўловчи аёл 61 ёшли М. Т. туман касалхонасида оламдан ўтди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.

 

loading...