ҲИРС ҚУЛИ… (ёки Киевда ваҳшиёна қотиллик жинояти содир этилди.)

0

 

Ҳар доимгидек исми-шарифи сир тутилган эркак Киев шаҳрида ваҳшиёна қотилликка қўл урди. Агар барча тафсилотлари билан айтиладиган бўлса, эркак ўйнаши билан биргалик пайтида аёл ундан электр токи ёрдамида эркалашни сўради. Бу эркакка ҳам ёқиб тушганми, 220 вольтли электр токи ўтган симнинг ҳимоя қисмини очиб, ўйнашини эркалашга тутинган. Кутилганидек, аёл ўша заҳоти ток уриш оқибатида ўлим топган. Қотилликка қўл уриб қўйганидан қўрқиб кетган эркак марҳуманинг нариги хонадаги қизини ҳам ўша сим ёрдамида бўғиб ўлдирди.

Маълумотларга қараганда, эркак Киевда доимий тарзда яшаркан ва йўналиш такси ҳайдаркан. Аёл билан эса 20 йилдан бери таниш бўлган. Ўша кеча ҳам уни ўлдириш хаёлига келмаган. Шунчаки, севгилисининг истагини адо этибди холос.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

loading...