Жангга бир кун қолганида Ҳасанбой Дўсматовнинг рақиби ўзгарди

0

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида рингга чиқиши кутилаётган Ҳасанбой Дўсматов 16 ноябрь куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади дея маълум қилмоқда GoSport.

Унга кўра, Дўсматов шу куни Мексиканинг Гуанахуато шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида мексикалик Давид Мартинез (8-3, 1 КО) рақиблик қилиши лозим эди. Аммо жанг арафасида унинг рақиби ўзгарди.

Эндиликда Дўсматов шу бокс оқшомида бошқа бир мексикалик боксчи Хесус Сервантес Вильянуэвага (9-7, 5 KO) қарши рингга кўтарилади. Ҳасанбой Дўсматов дебют жанги олдидан 48,6 кг тош босди.

loading...