МИБ Ижтимоий тармоқлардаги “Чироқ йўқми, сув ҳам йўқ” хабари юзасидан муносабат билдирди

0

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Чироқ йўқми, сув ҳам йўқ!” сарлавҳали мақола эълон қилиниб, унда “Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдамиз. Эрталаб соат 6 дан чироқ ўчган. Чироқ йўқ дегани – сув ҳам йўқ дегани. Эрталаб ҳам, кундузи ҳам, кечқурун ҳам ўчиришади. Тўловини тўламасангиз, МИБ ходимлари жаримага тортади. Аммо шунга яраша узлуксиз электр берилмайди. Вилоят ҳокими аёллар рўмолиги осилгунча, шундай муаммоларни ҳал этсин!” деган хабар тарқалди.

Мазкур хабар бўйича ўрганишда, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан энергия ресурслари ва ичимлик суви бўйича дебитор қарздорлик 4 млрд 228 9 млн сўмга қисқартилиб, ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли  электр энергияси бўйича 612 та ва табиий газ бўйича 389 та истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилган, уларнинг 672 таси бўйича 255,7 млн. сўмлик тўлов ундирилиб, тармоққа қайта уланган, дея хабар бермоқда Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси.

Шунингдек, энергия ресурслари тармоқларига ноқонуний уланиш билан боғлиқ 152 та ҳолат аниқланган бўлиб, айбдор шахслардан 366,4 млн. сўм зарар ундирилиши таъминланган. Фойдаланилган энергия ресурслари учун тўламаган 166 нафар истеъмолчилардан 731,7 млн. сўмлик қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво аризалари киритилган.

Аниқланишича, Марғилон шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш тик қудуқлардан юқори кучланишли сув насослари ёрдамида чиқарилиб етказиб берилиши йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Марғилон электр таъминоти корхонаси томонидан куз-қиш мавсумида авария ҳолатлари ва қувват етишмовчилигини олдини олиш мақсадида чеклаш жадвали ишлаб чиқилган ва шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланган.

Ҳозирда, мазкур график асосида аҳолига электр энергияси етказиб берилишида чеклашлар амалга оширилаётганлиги маълум бўлди.

 

 

 

loading...