Қозоғистонда педофил жажжи қизалоқнинг номусига тегиб, яна унга тери касалини юқтирди…

0

 

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида яна бир педофил полициячилар тарафидан қўлга олинди. У 15 ноябр куни жажжи қизалоқнинг номусини поймол қилган. Бу ҳам етмагандек, ўзидаги тери касаллигини қизалоққа ҳам юқтирган. Жабрланувчи қизчани оғир аҳволда касалхонага ётқизишган. Полицияга айнан врачлар шу ҳақда хабар берган. Орадан бир неча соат ўтгач, педофил қўлга олинди. Қизалоқ педофил худди ўша эканини юзлаштирилган пайт аниқ кўрсатиб берди.

Ҳозир педофил СПИД марказига ётқизилган. У ердан чиққач, жиноий иш қўзғатилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон қонунларига кўра, педофил аввал бичилади. Аниқроғи, кимёвий йўл билан «кастрация» қилинади. Шу аҳволда жазо муддатини ўтайди.

Астағфирилло!!!

 

loading...