Самарқандлик аёл уйини бузишса, ҳокимни ҳам, болаларини ҳам тириклай ёқиб юбормоқчи… (ВИДЕО)

0

 

Самарқандда яна аҳолининг уйларини оммавий тарзда бузиш амаллари бошланди. Яқинда Пойариқдаги уйларни бузиш режалаштирилибди. Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, бу режалар уй эгаларининг хоҳишига қарши тузилган. Аниқроғи, режа тузишдан олдин ҳеч ким келиб бу ҳақда уй эгасини огоҳлантирмаган.

— Мен беш йил Туркияда ишлаб келиб шу уйни сотиб олганман, — дейди бир аёл. — Қани, уйимни бузиб кўришсин-чи! Ҳокиминиям, унга қўшиб болаларимниям тириклай ёқвораман. Чунки менинг шу уйдан бўлак бошпанам йўқ…

Туман ҳокими эса уйларни бузиш ҳақида суд қарор чиқаришини айтиб ўтди. Қолаверса, кимнинг уйи бузилса, худди шундай уй албатта қуриб бериларкан. Фақат бошқа жойга.

 

upl. uz

loading...